Арманистон мудофаа вазирлиги матбуот котиби Арцрун Ованнисян агар Озарбайжон тан олинмаган Тоғли Қорабоғни ўққа тутишни тўхтатмаса, мамлакат "муносиб жавоб беришини" айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Озарбайжон мудофаа вазири буйруғи Боку Қорабоғда жанглар кетаётганини эндигина тушунганини англатади. Бироқ Озарбайжонда шуни билишлари керакки, Арманистон зарбага янада кучлироқ зарба билан жавоб беради", деб айтди Ованнисян.

Ованнисян Арманистон мудофаа вазири ўринбосари Давид Тоноян Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раисининг шахсий вакили Анджей Каспршикани Бокунинг таҳдидларидан хабардор қилганини маълум қилди.

Аввалроқ Озарбайжон мудофаа вазири Зокир Гасанов агар Арманистон Озарбайжон аҳоли пунктларини ўққа тутишни тўхтатмаса, Тоғли Қорабоғнинг пойтахти Степанакерт ва бошқа ҳудудларига артиллерия зарбаси беришни бошлашга буйруқ беришини айтганди.