Арманистонлик хакерлар тармоққа 25 минг озарбайжонлик ҳарбийнинг маълумотларини чиқариб юборди

Жаҳон 05 Апрель 2016 334

Арманистонлик хакерлар Озарбайжон Мудофаа вазирлиги сайтини бузиб киришди ва 25 минг озарбайжонлик ҳарбий ҳақидаги маълумотларни тармоққа тарқатиб юборди. Бу ҳақда медиатаҳлилчи Самвел Мартиросян ўзининг фейсбуки орқали маълум қилган.

Бу ҳужум Monte Melkonian Cyber Army гуруҳи томонидан амалга оширилган.

Бир неча кун олдин бу гуруҳ Озарбайжон ҳукумати сайтига қилинган ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олганди. Айни вақтда gov.az фаолияти тикланган.

2 апрелга ўтар кечаси Тоғли Қорабоғда Озарбойжон-Арманистон низоси яна янгиланди. Икки томон ўртасида ўт очиш бошланиб кетди ва ҳалигача давом этмоқда. Низонинг қайта бошланиши учун икки томон бир-бирини айбламоқда.

Қорабоғ можароси, аҳолисининг асосий қисми арманлардан ташкил топган Тоғли Қорабоғ 1988 йилда Озарбайжон таркибидан чиқишини эълон қилгач бошланган. Тоғли Қорабоғ аҳолисининг 99,89 фоизи Бокудан тўлиқ мустақил бўлишни ёқлаб чиққан референдумдан кейин, кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар бошланган. 1994 йил май ойида сулҳ тузиш ҳақидаги келишувлар кучга кирди. Ҳудудлар чегарасида доимий равишда беқарор вазият сақланиб келади.

Кун янгиликлари
Дайжест: Ўзбек самолётининг Нью-Йоркка илк парвози, Гейтснинг «қулаши», ДТМнинг инкори ва куннинг бошқа хабарлари
22:40 / 27.07.2017 9110 Жаҳон
ИИВ қурол билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди
17:40 / 27.07.2017 48099 Жаҳон
Нега навбатлар, «шапка», қора бозор вужудга келади ва улардан қандай қутулиш мумкин?
09:45 / 27.07.2017 50439 Иқтисодиёт
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 93157 Ўзбекистон
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 41104 Жамият
Дибала «Барселона»га ўтиш эҳтимоли ҳақида гапирди
11:31 152 Спорт
Тез тиббий ёрдам диспетчерлик хизмати бошқа шошилинч хизматлар билан боғланади
11:10 493 Жамият
Япония мудофаа вазири можаро туфайли истеъфога чиқди
11:09 492 Жаҳон
Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон бошқармаси табиий газдан қарздорлардан 11 млрд сўм маблағ ундирди
11:07 764 Жамият
Мексикадаги кўчалардан бирида 9 кишининг жасади топилди
11:05 460 Жамият
Кўпроқ янгиликлар