Бельгия терма жамоаси футболчилари 2016 йилги Европа чемпионатида ғолиб бўлиш эвазига оладиган мукофот пуллари миқдори маълум қилинди. Маҳаллий нашрларда ёзилишича, бельгиялик футболчиларнинг ҳар бири турнирдаги ғолиблик эвазига 704 минг евродан мукофот олади.

Таққослаш учун, турнирдаги ғолиблик учун Германия терма жамоаси футболчиларига 300 минг евродан мукофот пули ваъда қилинган.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Бельгия терма жамоаси ФИФА рейтингида биринчи ўринда жойлашган.

Франция майдонларида ўтказиладиган чемпионатда ғолиб бўлиш имкониятлари юқори баҳоланаётган термалар қаторида мезбонлар ва бельгияликлардан ташқари Германия, Испания ва Англия терма жамоалари номи қайд этилган.