Тармоқда бешиктебратар ва мушукнинг ҳовлидаги жанги тасвирга олинган қизиқ видео пайдо бўлди.

Видеода хонаки мушук ҳашоратни қизиқиш билан кузатиши, аммо ҳужум қила олмаслигини кўриш мумкин. Чунки ҳашорат мудофаага ўтиб олган ва яхшигина ҳужумларни амалга оширади.

Бир оз вақтдан сўнг мушук бешиктебратарга ҳужум қилишга аҳд қилади, лекин ҳашоратнинг қайта ҳужуми кутилмаган ва ҳайратланарли бўлди.

Бундан ташқари, у рақибининг устига чиқиб олиб, ҳовлида мушук билан айланди.