BlackBerry сентябрь ойида телефон бизнеси тақдирини ҳал қилади

Технология 05 Апрель 2016 228

Смартфон ва корпоратив ПО ишлаб чиқарувчиси BlackBerry ҳисобот йилини зарар билан якунлади. Молиявий муаммолар фонида Канада компанияси телефон бозоридан кетиш ҳақида ўйлаб қолди, мазкур масала бўйича сўнгги қарор сентябрь ойида маълум қилинади.

Молиявий йил якунларига кўра BlackBerry 208 миллион доллар зиён кўрган. Сотувлар 2,16 миллиард долларгача 35 фоизга камайган.

Ўтган йилнинг 4-чорагида 238 миллион доллар ҳажмда зарар кўрган, ваҳоланки бир йил илгари BlackBerry 28 миллион доллар даромадни қайд этган. Даромад 660 миллион доллардан 464 миллион долларга пасайган, бу кутилганидан 100 миллион долларга кам.

BlackBerry раҳбари Жон Ченнинг айтишича, компания зарарсиз ишлаши учун йилига 300 доллар қийматга эга 3 миллион смартфон сотилиши керак.

Телефонларнинг кам сотилиши BlackBerry’нинг бу бозордан кетиши ҳақидаги гап-сўзларни келтириб чиқарганди. Жон Чен гаджетлар ишлаб чиқариш тўхтатилиши қуруқ гап эмаслигига ишора қилди. "Мен учун энг муҳими — компанияни телефон бизнесида сентябрь ойидан кейин ҳам сақлаб қолиш, лекин шу билан бирга мен реалист ҳамман. Бу бизнесда қолиб пулларимни кўкка совуриш ниятим ҳам йўқ", — деди BlackBerry раҳбари.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 15229 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 84835 Ўзбекистон
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 22180 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 39160 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 107268 Жамият
58 мисрлик полицияга ҳужум қилганлик учун умрбод қамоқ жазосига тортилди
23:25 16 Жаҳон
Wikileaks МРБнинг кибержосуслик воситалари ҳақидаги махфий ҳужжатларни чоп этди
23:21 85 Жаҳон
Facebook капиталлашуви биринчи марта 500 млрд доллардан ошди
Дайжест: Ўзбек самолётининг Нью-Йоркка илк парвози, Гейтснинг «қулаши», ДТМнинг инкори ва куннинг бошқа хабарлари
22:40 1594 Жаҳон
Оқ уй: 150 йил аввал маълумотлар сизиб чиқиши айбдорлари осилган бўларди
22:31 821 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар