ФИФА делегацияси ЖЧ-2018 ўтказиладиган Россиянинг 6та стадионига ташриф буюради

Спорт 05 Апрель 2016 469

Халқаро футбол федерацияси вакиллари ва "Россия-2018" ташкилий қўмитаси биргаликда 5 апрелдан 10 апрелга қадар Россияда 2018 йилги жаҳон чемпионати ўтадиган 6та майдонни кўздан кечиради. Бу ФИФАнинг турнирга тайёргарлик доирасидаги учинчи хизмат ташрифи ҳисобланади.

Ташриф доирасида Халқаро футбол федерацияси вакиллари дунё биринчилиги матчлари ўтадиган Санкт-Петербург (5 апрель), Нижний Новгород (6 апрель), Волгоград (7 апрель), Самара (8 апрель), Екатеринбург (9 апрель) ва Сочи (10 апрель) шаҳарларида бўладилар.

Шунингдек, Сочида делегация мундиал ўйинлари ўтказиладиган бошқа ареналарда амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишади.

Ташрифнинг асосий мақсади - ареналарнинг қурилишига баҳо бериш эмас, балки тадбирлар ўтказиладиган вақтда майдонлардаги ишларни таҳлил қилиш ҳисобланади. 

Делегацияга "Россия-2018" ташкилий қўмитаси бош раҳбари Алексей Сорокин, ФИФА мусобақаларни ўтказиш департаменти раҳбари Колин Смит ва ФИФА жаҳон чемпионатларини ўтказиш бўлими раҳбари Крис Унгер бошчилик қилади. Улардан ташқари, делегация таркибида турли соҳалардаги экспертлар: ареналарни лойиҳалаштириш, мусобақаларни ўтказиш, хавфсизлик, транспорт, логистика, шунингдек тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари бор. Жаҳон чемпионати 2018 йил 14 июндан 15 июлга қадар Россиянинг 11 шаҳридаги 12та майдонда бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 2411 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
Фоторепортаж: Сурхондарёдаги чорак асрдан буён таъмирталаб йўл ҳақида
19:54 / 20.07.2017 35009 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 44067 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 82491 Жамият
Дайжест: Туркиядаги зилзилалар, президентнинг навбатдаги сафари, қурол тўғрисидаги қонун муҳокамаси ва куннинг бошқа хабарлари
21:27 68 Жаҳон
Шимолий Кореяда 21 асрдаги энг катта қурғоқчилик, очлик таҳдиди пайдо бўлди
21:10 1192 Жаҳон
Эрдўған ГФР ҳукуматининг "қора рўйхат" ҳақидаги баёнотини инкор этди
21:00 327 Жаҳон
Гулистон тумани Ёшлар иттифоқи раиси сайланди
Тошкент вилояти маъмурий маркази хорижлик архитекторлар томонидан қурилади
Кўпроқ янгиликлар