Британиялик ёзувчи Жоан Роулинг Гарри Поттер саргузаштлари тўғрисида биринчи икки китобини ёзган стул яна ким ошди савдосига қўйилди. Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Савдо Нью-Йоркда бўлиб ўтади. Тахминларга кўра, стул учун 65 минг доллар тўлашга тайёр харидорлар бор. Уни сотиб олишга ким муваффақ бўлиши эртага, 6 апрель куни маълум бўлади.

Роулинг қизи билан ёлғиз моддий қийинчиликларда Эдинбургда яшаган пайтлари унга турли хил тўртта стул ҳадя қилишган. Муаллифнинг сўзларига кўра, айнан шу стул энг қулайи бўлган.

2002 йили ёзувчи стулни хайрия аукционига совға қилади. 2009 йили стул яна 29,1 минг долларга сотилган.