Ҳиндистонлик аёл 1 болани дунёга келтириш учун кетиб 5 бола билан қайтди

Жамият 05 Апрель 2016 1762

Чаттисгарҳлик ёш аёл ҳомиладорлигининг 26 ҳафталигида тўлғоқ оғриқларидан шикоят қилиб шифохонага етказилди.

У ерда шифокорлар 25 ёшли аёл бир эмас, беш нафар болани дунёга келтиришини маълум қилишди.

Ҳар бир боланинг оғирлиги 1,300 кг атрофида, янги туғилган қизлар интенсив терапия бўлимига жойлаштирилди.

"5 чақалоқнинг табиий йўл билан дунёга келиши - шифохона тарихида биринчи марта қайд этилди, деб хабар беради", Metro нашри.

Жуфтлик икки йил аввал ўзининг илк ўғил фарзандидан айрилганди, бола туғилиши биланоқ ҳаётдан кўз юмган.

Кўпроқ янгиликлар