Жанубий Корея ҳарбий денгиз кучлари "Сон Вон Иль" сувости кемасини қабул қилиб олди. У, шу русумли ҳарбий кемаларнинг навбатдаги еттинчисидир. Ҳарбий денгиз кучлари қўмондонлигининг маълум қилишича, кемани сувга тушириш тантанали маросими Hyundai Heavy Industries компаниясининг Ульсан шаҳридаги бош заводида амалга оширилган.

"Сув сиғими 1800 тонна бўлган ушбу субмарина қурилишида энг сўнгги янгиликлардан фойдаланилган ва у қудратли қурол аслаҳалар билан жиҳозланади. Бу ўз навбатида, Корея республикаси мудофаа қобилиятини янада кучайтиради", - дейилади қўмондонлик ахборотида.

Унда айтилишича, Кореянинг Япониядан мустақиллиги учун кураш қаҳрамонларидан бири шарафига "Хон Бом До" деб номланган яна бир шундай сувости кемаси торпедалар ва "замонавий бошқарилувчи ракеталар" билан жиҳозланади. Кеманинг узунлиги 65 метр бўлиб, эни 6,3 метрни ташкил этади. У соатига 38 километрни босиб ўта олади.

Янги сувости кемаси 2017 йил июль ойигача синовдан ўтказилиб, сўнгра жанговар сафга қабул қилинади.