Yecup 365 – бу фойдаланувчи томонидан ўзи хоҳлаган ҳароратда унга қуйилган ичимликни сақлаб турувчи, иситувчи ва совитувчи ақлли қадаҳ-термос ҳисобланади.

Унинг бошқаруви Android ва iOS смартфонларига ўрнатилган мобил дастур орқали Bluetooth ёрдамида амалга оширилади. Максимал иситиш ҳарорати 70 °C ва минимал - 10 °C ташкил этади. Иситиш ва совутиш тизими 10000 мАс сиғимига эга бўлган ўрнатилган аккумулятор ёрдамида ишлайди. Аккумуляторнинг тўлиқ қувватида ақлли қадаҳ 3 соатдан 8 соатгача ишлай олади ва ҳаттоки ундан бошқа гаджетларни қувватлаш учун ҳам фойдаланиш мумкин.

Қадаҳ-термоснинг корпуси зангламайдиган металлдан ясалган бўлиб, унда қурилма қандай режимда (иситиш, совитиш ёки заряд олиш) ишлаётганини кўрсатиб турувчи индикатор мавжуд. Қурилманинг шу хусусиятларига асосан совуқ ва иссиқ кунларда сизнинг идеал шеригингиз бўлиши мумкин.

Гаджет ичимликсиз 350 граммни ташкил этади, ҳамда унинг 354 ва 414 мл сиғимдаги вариантлари таклиф этилмоқда. Минимал нархда олдиндан буюртмани Indiegogo сайтида 114 доллар эвазига амалга ошириш мумкин.