2005 йилда суперагент Жеймс Бонд ҳақда ишланган “Роял” казиноси” фильми учун махсус ясалган 54 футли (16,7 метр) Soufrière яхтаси 4—7 май кунлари Лондонда ўтадиган London On-Water Show кўргазмасида намойиш этилади. Яхта Британиянинг Spirit Yachts верьфида ясалган. Бу ҳақда Classic Driver хабар бермоқда.

Яхта Spirit номи билан сувга туширилган бўлиб, аммо суратга олиш ишлари якунлангач, Soufrière номини олган. У алоҳида санузелли икки ўринли каютага эга бўлиб, қизил ёғочлар билан ишлов берилган. Яхтанинг нархи ҳақда аниқ маълумот берилмаган.

Spirit Yachts’нинг асосий дизайнери Шон Макмилланнинг сўзларига кўра, яхта “сўнгги 300 йил ичида Венециядаги Катта анҳорга туширилган илк сувда юрар транспорт ҳисобланади”. Фильм сюжетида қаҳрамонлар Жеймс Бонд (Дэниел Крейг) ва унинг ҳамроҳи Веспер Линдт (Ева Грин) Венеция анҳори бўйлаб сайр этишади.