ОАВ: Mossack Fonseca КХДР ядро дастурига алоқаси бор фирма билан ҳамкорлик қилган

Жаҳон 05 Апрель 2016 478

Панаманинг Mossack Fonseca юридик хизмат кўрсатувчи фирмаси DCB Finance компанияси билан ҳамкорлик қилган. The Guardian нашри маълумотига кўра, DCB Finance фирмаси Шимолий Корея ядро дастурига алоқаси борлиги маълум ва машҳур.

«Панама ҳужжатлари»га кўра, DCB Finance фирмаси 2006 йили Буюк Британиянинг Виржин оролларида рўйхатдан ўтган. Шимолий кореялик ҳукумат мулозими Ким Чол Сан ва британиялик банкир Найжел Кауи мазкур фирма таъсисчилари бўлишган.

The Guardian нашрининг хабар қилишича, Mossack Fonseca DCB Finance’га рўйхатдан ўтишда кўмаклашган. Компанияга Daedong Credit Bank томонидан асос солинган. АҚШ ҳукумати 2013 йили ушбу компания ва унинг шўъба корхоналарини, КХДРга нисбатан санкциялар рўйхатига киритган эди. Вашингтон, Daedong Credit Bank ва DCB Financeни Шимолий Корея ядро ҳамда ракета дастурларида катта эҳтимол билан иштирок этишини тахмин қилган.

Ушбу маълумот эса, аслида Mossack Fonseca, ядро қуроли ишлаб чиқишга алоқаси бўлган Шимолий Корея корхоналарига маслаҳатлар берганини исботлайди. Бироқ, нашрнинг ёзишича, юридик фирма раҳбарияти, DCB Finance КХДРга тегишли эканини умуман билмаган бўлиши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз,2016 йил 3 апрель куни OCCRP (Organized Crime and Corruption Reporting Project-Уюшган жиноят ва коррупцияга оид ҳисобот лойиҳаси) дунёнинг айрим давлатлари раҳбарлари, сиёсатчилар, спортчи ва маданият арбобларининг офшор битимларига алоқадорлигини исботловчи кенг миқёсли ўз суриштирув натижаларини ошкор қилган эди. 5 апрель куни Панама прокуратураси тергов ишларини бошлаб юборди.

Кун янгиликлари
Тадбиркорларни муваффақиятга элтувчи ноёб бизнес-форум ўтказилади
09:45 / 20.07.2017 6871 Жамият
Study Tokyo – Японияда ўқиш ва ишлашни истаганлар учун ишончли ҳамкор
10:55 / 19.07.2017 17358 Lifestyle
Фермер ва тадбиркорлар диққатига! Travel Today билан АҚШнинг энг йирик агро кўргазмасида иштирок этинг
09:52 / 19.07.2017 13912 Жамият
БМТ Хавфсизлик кенгаши ИШИДга қарши санкция рўйхатини кенгайтирди
00:52 981 Жаҳон
Қирғизистонда президентликка номзодлардан биринчиси МСКга имзоларни топширди
00:20 1043 Жаҳон
Чичарито Англияга қайтди
00:13 1854 Спорт
Формула-1 пилотлари боши қўшимча восита билан ҳимояланади
23:54 / 20.07.2017 810 Спорт
"Қассобга гўшт қайғуси.." Одамларни ким ўйлайди?
23:46 / 20.07.2017 5159 Жамият
Ўзбекистон Мозори Шарифда савдо уйи очади
23:40 / 20.07.2017 2200 Ўзбекистон
«Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар - 2017» ғолиблари маълум қилинди
23:33 / 20.07.2017 1315 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар