Ҳалаб яқинида қулаб тушган Су-22 самолёти ҳалокати вақтида унинг учувчиси катапульта қилинган. Маҳаллий нашрларга асосланиб, The Mirror ёзишича, у ерга тушгач, асирга олинган бўлиши мумкин.

Бундан олдинроқ, қулаган Сурия самолёти Озод Сурия армияси томонидан уриб туширилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Айни вақтда Сурикя ҳукумати учувчини қидириш ишларини бошлаган.

Reuters хабарига кўра, учувчи "Жебҳат ан-Нусра" жангарилари қўлига тушган.

Сурияда ҳарбий самолёт қулаб тушди