Бугун, 5 апрель куни Ўзбекистоннинг икки жамоаси - "Насаф" ҳамда "Бунёдкор" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида навбатдаги ўйинларида майдонга тушди.

Қаршида Қатарнинг "Ал-Жаиш" жамоасини қабул қилган "Насаф" жамоаси рақиб дарвозасига йўл тополмади ва ўйинда 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Жамоаларнинг Қатарда бўлиб ўтган биринчи ўйинида Сардор Рашидовнинг ягона голи "Ал-Жаиш"га ғалаба келтирганди.

4-турдан кейин "Насаф" 4 очко билан ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллаб турибди. "Ал-Жаиш" ҳисобидаги очколар сони эса 10тага етди ва қатарликлар яққол пешқадамга айланди.

Гуруҳнинг иккинчи учрашуви 5 апрель куни Тошкент вақти билан сота 22:25 да старт олади. Унда Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" клуби ўз майдонида БААнинг "Ал-Айн" жамоасини қабул қилади. Ҳар икки клуб 3 турда 3тадан очко жамғарган.

Осиё Чемпионлар Лигаси
"D" гуруҳи, 4-тур учрашуви

"Насаф" (Ўзбекистон) — "Ал-Жаиш" (Қатар) 0:0

"Насаф" Элдор Суюнов, Мақсуд Каримов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Илҳом Шомуродов, Дилшод Раҳматуллаев, Артур Геворкян, Баҳром Абдураҳимов (Азиз Ғаниев, 78), Эркин Бойдуллаев, Азамат Алланиязов (Бобир Абдухолиқов, 63), Шерзод Аъзамов, Сайдулло Раҳматов.
"Ал-Жаиш": Халифа Абабакар, Мурод Нажи, Лукас Мендес, Ёсир Иса, Абдураззоқ Ҳамдаллаҳ, Сардор Рашидов (Отман Ал Яҳри, 86), Мажид Муҳаммад, Абдураҳмон Муҳаммад, Холид Аз-Зереқи, Аҳмад Моеин, Ромаринго.
Огоҳлантиришлар: Шерзод Аъзамов, 32 (Н). Мажид Муҳаммад, 35 (А). Артур Геворкян, 84 (Н).