Олимлар қўзиқорин чивинларнинг аввал маълум бўлмаган ўзгача рангли янги турини аниқлашди. Ҳашорат Германияда жойлашган Александр Кёниг номидаги илмий-тадқиқот музейининг боғида тутиб олинган.

Янги тур Ctenosciara alexanderkoenigi номини олди ва унинг тавсифи ҳақида Biodiversity Data Journal илмий журналидан топиш мумкин.

Тадқиқотчиларнинг хабарига кўра, ҳашоратни кўришлари билан уларнинг олдида аввал маълум бўлмаган янги тур вакили турганини тушинишган. Кўплаб шу турдаги чивинлар жигарранг бўлиб, фақатгина европа чивинининг ранги оч олов рангда. Ctenosciara alexanderkoenigi ранги эса қизғиш ва қора чизиқлар билан бирга оқ-сариқ тусни олган.

Олимларнинг сўзларига кўра, энди улар ҳашорат "Германияда аввалдан истиқомат қилганми?” ёки "Европага узоқлардан олиб келинганми?" саволига жавоб топишлари лозим.

Тадқиқотчилар чивиннинг ватани Океания бўлиши мумкинлигини ҳам инкор этишмаяпти.