Пике: «Месси - одам эмас, Роналду эса - одамларнинг энг яхшиси»

Спорт 05 Апрель 2016 658

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳимоячиси Жерар Пике Лионель Месси ва «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ўзаро таққослаб кўрди.

«Ўйлашимча, уларнинг иккаласи ҳам ақлбовар қилмас савиядаги футболчилар. Биз нафақат икки жаҳоннинг энг кучли футболчилари, балки футбол тарихидаги энг буюк футболчилар ҳақида гапирмоқдамиз.

Мен ҳар доим айтганман, Мессида бор иқтидор бошқа ҳеч кимда йўқ. У ақлбовар қилмас тезликда тўпни бошқара олади. У тўпни икки метрдан ортиқ узоқлаштирмайди. Леони тўхтатиш жуда мураккаб. Ундаги иқтидорни бошқа ҳеч кимда кўрмаганман.

Роналду – бошқа, бутунлай бошқа футболчи. У баланд бўйли, кучли – етук. У нима хоҳласа, шуни бажара олиши мумкин. У пенальтидан, жаримадан ва яккама-якка вазиятда гол ура олиши мумкин.

Шахсан мен Месси – одам деб ўйламайман, Роналду эса одамлар ичидаги энг кучли футболчи. Месси ўзга сайёралик», – дея гапириб ўтган Пике.

Кўпроқ янгиликлар