20 кг.ли 55 литрли бир дона маиший газ баллонлар нархи етказиб берилаётган манзилнинг йўл харажатларига боғлиқ бўлиб, бу 7 минг сўмдан 13 минг сўмгача фарқ қилади. Бу ҳақда “Ўзтрансгаз” АКнинг ахборот хизмати ходими Азамат Тўраев маълумоти асосида “Даракчи” нашри ёзмоқда.

— Қашқадарё вилоятининг ўзидан газ ишлаб чиқарилишини инобатга олсак, бу ҳудудда етказиб берилаётган бир дона маиший газ баллонлар нархи 7 минг сўмни ташкил этади, — дейди Азамат Тўраев. — Агар Республикамизнинг олис ҳудудларини назарда тутадиган бўлсак, йўл харажатлари ҳисобидан бир дона маиший газ баллони нархи 13 минг сўмгача бўлади.

Маълумот учун: 2014 йилда Республика ҳудудида 20 та суюлтирилган газ тўлдириш шохобчалари (ГТШ) ишга туширилган 2015 йилга келиб улар сони 14 тага кўпайди.