Руй Витория: «Бизда «Бавария»га қарши ўйин олдидан ҳеч қандай қўрқув йўқ»

Спорт 05 Апрель 2016 520

«Бенфика» жамоаси бош мураббийи Руй Витория ЕЧЛнинг нимчорак финалида «Бавария»га қарши кечадиган сафар учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этди.

«Тактик томондан қарайдиган бўлсак, «Бавария» бутунлай бошқа даражадаги жамоа. Улар ўйиннинг исталган вақтида вазиятни ўзгартира олишлари мумкин бўлади.

Биз ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Бизда кучли рақибга қарши ўйин олдидан ҳеч қандай қўрқув йўқ. Ўзимизга керакли натижа учун қўлимиздан келадиган барча ишни қиламиз», – дейди мураббий.

«Бавария» – «Бенфика» баҳси 5 апрель куни Тошкент вақти билан соат 21.45да бошланади.

Кўпроқ янгиликлар