Саудияликлар "Ал-Қоида"нинг Ямандаги базаларига зарба беришни бошлади

Жаҳон 05 Апрель 2016 337

Ҳарбий самолётлар "Ал-Қоида"нинг Яман жанубиядаги қароргоҳларига бир неча марта зарба йўллади.

Рейтер агентлигининг маҳаллий аҳолига асосланиб хабар қилишича, 2та самолёт мамлакат собиқ президентининг Занжибардаги қароргоҳи бўлган биносига ракеталар учирган. Айни вақтда бу жойда "Арабистон яриморорлидаги Ал-Қоида" гуруҳи жойлашиб олган.

Айни вақтда ҳужум натижасида йўқ қилинган жангарилар сони аниқ келтирилмаган. Бундан ташқари, шу вақтда Эл-Мукалла порт шаҳридаги жангариларнинг базаларига ҳаводан ҳужум қилинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бу зарбалар Саудия Арабистони бошчилигидаги ҳарбий коалиция томонидан амалга оширилган.

Бундан олдинроқ, БААнинг Яманда қулаб тушган қирувчи самолёти "Ал-Қоида" томонидан уриб туширилган бўлиши мумкинлиги тўғрисида айтилганди.

Кун янгиликлари
Ўзингиз ва оёқларингизга роҳат берадиган Heritage гиламларини 30-40 фоиз чегирма билан харид қилинг
16:59 / 21.07.2017 2710 Жамият
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 / 21.07.2017 4251 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 42389 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 49273 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 85452 Жамият
Ассанж Клинтонни Давлат департаментига киберҳужум ҳақида шахсан огоҳлантиришга уринган
11:51 16 Жаҳон
Абрамович «Челси» футболчисини Моуриньога бериб юборишга рози бўлди
11:41 480 Спорт
Қатар амири араб давлатлари бойкотни тугатишига умид билдирди
11:30 481 Жаҳон
“Яллама” чегара-божхона постида махсус-тактик ўқув машқ ўтказилди
Ўзбекистонда «Bars» савдо белгиси билан автомобиль шиналари ишлаб чиқарилади
Кўпроқ янгиликлар