Шимолий Корея ядро объектида “шубҳали ҳаракат” қайд этилди

Жаҳон 05 Апрель 2016 424

Корея Халқ Демократик Республикасининг бош ядро объекти – Йонбенда фазовий разведка воситаси ёрдамида “шубҳали фаоллик” кузатилган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Сўнгги беш ҳафта давомида радиокимёвий корхонанинг плутоний ишлаб чиқариш учун асосий мосламаси бўлган иссиқлик блогида газ чиқиндилари қайд этилган.

Бу эса радиоактив материалларни қайта ишлаш жараёни қизғин давом этаётганидан дарак, деб ҳисоблашади америкалик экспертлар.

6 январь куни КХДР водород бомбаси синови муваффақиятли ўтганини расман маълум қилган. Айни шу кунда АҚШ геологик хизмати Шимолий Корея ҳудудида 5,1 балл магнитудали зилзилани қайд этди. Сеул эса зилзиланинг эпимаркази Пхеньян ядро портлаш ускуналарининг охирги синовларини ўтказган полигоннинг жойлашуви билан монанд эканини аниқлади.

Натижада БМТ Хавфсизлик Кенгаши КХДРга қарши ўта кескин чекловларни назарда тутувчи янги санкциялар пакетини тасдиқлади.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 11663 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 76231 Ўзбекистон
Асабларни тинчлантиришга ёрдам берувчи 4 усул
16:30 / 26.07.2017 33033 Lifestyle
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 19253 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 37599 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 106101 Жамият
ТАТУда абитуриентларга ДТМ варақаси билан бирга огоҳлантириш хати ҳам берилади
Уй олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
16:50 805 Жамият
Олмазор туманида йирик ёнғин рўй берди
16:40 4453 Жамият
Юридик университетда кириш имтиҳони бутунлай янгича тартибда ўтказилади
Кўпроқ янгиликлар