Сурхондарё вилоятининг Денов туманида кўчада дайдиб юрган ит етти нафар кишини тишлади. Воқеалар ривожи 25 мартдан бошланган, аммо унга бугунга келиб ойдинлик киритилмоқда. Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кшрсатилган ва қутуришга қарши эмлатилган. Бу ҳақда республика ФВВ матубот хизмати хабар бермоқда.

«Уй итларининг ўз вақтида вакцина қилиниши фарзандларингиз ва яқинларингизни қўрқинчили касаллик бўлмиш қутиришдан асрайди», — дейилади вазирлик берган ахборотда.

Вазият юзасидан вилоятда дайди итларни бартараф этиш чора-тадбирлари кучайтирилди.