Тадқиқот: Қуёши “ботмайдиган” шаҳарлар бешлиги

Жаҳон 05 Апрель 2016 1430

Куннинг 90 фоизи давомида чарақлаб турадиган қуёшда исиниш унчалик ҳам мушкул иш эмас, албатта. Аммо, Ер сайёрасининг энг қуёшли ҳудудларида истиқомат қилишнинг ижобий томонлари қатори, ўзига хос салбий жиҳатлари ҳам йўқ эмас.

Жаҳон Метеорология Ташкилоти маълумотларига кўра, Ер сайёрасининг энг қуёшли минтақалари, асосан, АҚШнинг жануби-ғарбий ҳудудлари, шимолий ва ғарбий Австралия, жанубий ва шимолий Африка ҳамда Яқин шаркда жойлашган. Ушбу минтақаларнинг аксари, кимсасиз чўлу-биёбонлардан иборат бўлсада, қуёшнинг доимо чарақлаб туриши, у ерлардаги яккам-дуккам кўзга ташланувчи шаҳарларида истиқомат қилувчи аҳоли турмуш тарзига қай даражада таъсир қилади?

1. Финикс, Аризона. АҚШ
Аризона штати жануби-ғарбидаги кичиккина Юма шаҳарчасини ҳисобга олмаганда, Финикс дунёнинг энг серқуёш шаҳри ҳисобланади.

“Мен, -дейди Катерин Капоззи, -қуёшнинг кайфиятимга таъсир қилишини хаёлимга ҳам келтирмаганман. Аммо, дунёнинг энг серёғин ҳудудларидан бири бўлган Норвегиянинг Берген шаҳрида таҳсил олиш учун ўтказган бир йилим мен учун аянчли кечди. Меланхолияга чалиниб, жуда тушкун бўлиб қолган, бироқ сабабини билмасдим. Ҳозир ҳам, бир кунгина ёмғир ёғиши гўёки, унинг барча қувватини олиб қўйгандек ҳис уйғотади”, -деб ҳикоясини давом эттиради Катерин Капоззи.

2. Дарвин, Австралия
Қитъа мамлакатнинг аксар серқуёш шаҳарлари унинг шимолий ҳудудларида жойлашган: Элис Спрингсда бир йилда 3500 соат қуёш чарақлаб туради. Тенант Крикда бу рақам бирмунча кўп, 3,569 соат атрофида. Дарвинда қўшни шаҳарларга қараганда, қуёш камроқ (3,097 соат) нур сочсада, бу ерда 150 мингга яқин киши йил мобайнида қуёшли кундан баҳраманд бўлиб яшайди.

“Сиз, ТВдаги об-ҳаво маълумотини кўрмасангиз ҳам бўлади, чунки кун доим серқуёш ва ҳарорати 32 даражани ташкил этади”, -дейди “Adventure Tours and Intrepid Travel” сайёҳлик фирмаси бош мутахассиси Рик Диландер. Айни шу сабабли ҳам, бу шаҳар аҳолиси “сиз хавотирланманг”, “жуда осон”, “ҳаммаси яхши бўлади” каби ижобий кайфиятдаги сўзларни кўп қўлласа керак.

3. Низва, Уммон
Арабистон яриморолининг шарқий қисмида жойлашган ушбу давлатнинг барча ҳудуди серқуёш ҳисобланади. Бу эса, мамлакат аҳолисининг умумий кайфияти ва табиатида ҳам кўринади, дейиш мумкин.

“Уммонликлар жуда ажойиб ва меҳмондўст ҳалқ”, -деб ёзади Низвада ўқитувчилик қилувчи Никол Брюэр I Luv 2 Globetrot блогида.

“Динига амал қилувчи мусулмонлар сифатида ‘ин шаа Аллоҳ’ сўзи тилидан тушмайдиган уммонликлар бирон ҳодиса ҳақида хавотирланишмайди” –деб ёзади Никол.

4. Оман, Иордания
Ўртача ҳаво ҳарорати 5 даражани ташкил этувчи қишнинг қоқ ўртасида ҳам Иорданияда серқуёш кунлар ҳукм суради. Одамлар об-ҳаво ўзгаришидан хавотирланмай бемалол сайр қилишлари мумкин.

“Об-ҳавонинг қулайлиги сабабли, мен ишгача бемалол пиёда бора оламан”, -дейди Jawsaq Media and Art Production фирмаси стратегик ривожлантириш директори Ғода Ал Курд.

Балким, иорданияликларнинг аксарияти шунинг учун ҳам жуда дўстона ва хотиржам инсонлардир. Гарчи бу шаҳарда ҳам тирбандликлар юзага келсада, уни деярли сезмайсиз ҳам, деб ҳикоя қилади Ал Курд.

5. Йоҳаннесбург, Жанубий Африка
Қуёшнинг доимо чарақлаб туриши, доимо жазирамада яшашни англатмайди, хавотир олманг. Аслида, ЖАРнинг энг йирик шаҳри бўлган Йоҳаннесбург мамлакатнинг энг майин иқлимли шаҳри ҳам ҳисобланади. “Баъзан, ҳаво ҳар хил бўлиб қолади, яхши, тунд, иссиқ, совуқ”, -дейди маҳаллий аҳоли вакили Жин Барнад. Бу ерда ҳар доим қуёшли дейиш нотўғри, баъзида инсонлар кайфиятига ҳам салбий таъсир этувчи кетма-кет ёмғирли кунлар бўлиб туради, деб ҳикоя қилади Жин.

Кун янгиликлари
Kun.uz Фарғона ва Қўқон ҳокимлари билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:34 / 21.07.2017 11758 Ўзбекистон
Ўзингиз ва оёқларингизга роҳат берадиган Heritage гиламларини 30-40 фоиз чегирма билан харид қилинг
16:59 / 21.07.2017 4543 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 47059 Ўзбекистон
Ғайриқонуний ҳукм ёхуд суд устидан кимга шикоят қилиш керак?
09:52 / 21.07.2017 19695 Жамият
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 51448 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 87096 Жамият
Видео: 40 тонна келувчи букри китнинг сакраши 
Пластик картадаги пулни нақдлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди
17:04 1707 Жамият
Исроиллик ҳарбийлар 3 кишини пичоқлаб ўлдирган фаластинликнинг уйини бузиб ташлайди
17:03 1252 Жаҳон
Президент Паркент туманидаги боғда бўлди
Кўпроқ янгиликлар