Гонконгда истеъқомат қилувчи Рики Ма актриса Скарлетт Йоханcсоннинг робот-эгизагини яратди. Унинг айтишича, у болалигидан киборгларга қизиққан ва шунинг учун катта бўлганида ўз роботига эга бўлишга қарор қилган. Кўпчилик уни танқид остига олиб, бу жараён жуда қиммат ва қийин эканлигини таъкидлашган. Лекин бундай танқидлар унинг ишини тугатишга қаршилик қила олмаган. Натижада киборгни яратиш Рикига 50 минг долларга тушди. 

Роботнинг исми Mark 1. Унинг 70 фоизга яқин қисмлари 3D-принтерда босилган. Ма роботни яратаётганда Голливуд актрисасининг ташқи кўринишидан фойдаланганлигини тан олади, аммо у ким эканлигини айтмади. Лекин интернет фойдаланувчилари тез орада у Mark 1’ни яратишда Скарлетт Йоханcсоннинг образини олганлигини пайқашди.