АҚШда Bell 206 сайр вертолёти фалокатга учраши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Fox News телекомпанияси хабар бермоқда.

Вертолёт Теннесси штатида Севьервилл шаҳри яқинидаги ўрмонли ҳудудда қулаган. Бу қутқарувчилар ишини қийинлаштирди.

АҚШ Фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси хабарида айтилишича, вертолёт қулагандан кейин ёниб кетган. 

Воқеа жойида фавқулодда хизматлар иш олиб бормоқда.

Теннеси штати бутун дунё сайёҳлари орасида оммалашган. Штат ҳудудида АҚШда энг кўп ташриф буюрилувчи Грейт-Смоки-Маунтинс миллий боғи жойлашган.