Тошкентдаги Бразилия ресторани ёпилади

Жамият 05 Апрель 2016 495

Brasil ресторани маъмурияти 5 апрель куни Фейсбукдаги саҳифасида Бобур истироҳат боғи ҳудудида жойлашган биноси бузилиши ҳақида маълум қилди.

Кўнгил очиш маскани ўрнида Низомий номидаги Педагогика институти инглиз филологияси факультети талабалари учун ўқув биноси қурилиши режалаштирилган.

Brasil ресторани 2013 йили очилган. У Тошкентда очилган биринчи чураскария – еб-ичишга эмас, киришга пул тўланадиган жой ва кўнгилочар томошалари билан мижозларнинг кўнглидан жой олган эди.

“Кеча, 4 апрель куни кечки пайт соат учда келиб бизга: нарсаларингизни йиғиштиринг, эртага бу бино бузилади, деб маълум қилишди. Лекин ҳар бир ёмоннинг яхшиси бор, деганларидек, биз ўзимизга тез орада кўчиш мумкин бўлган бошқа жой мўлжаллаб қўйдик”, — дейилади ижтимоий тармоқдаги ресторан саҳифасида.

Кўпроқ янгиликлар