Украина президенти Японияга расмий сафарини бошламоқда

Жаҳон 05 Апрель 2016 450

Украина президенти Пётр Порошенко 5 апрелда жорий йилда "катта еттиликда" (G7) раислик қилувчи Японияга расмий сафар билан келмоқда.

Порошенко сафар давомида Япония бош вазири Синдзо Абэ, мамлакат парламентининг иккала палатаси раҳбарлари, бошқа юқори лавозимли мансабдор шахслар ҳамда япон бизнеси вакиллари билан учрашади. Учрашувларда Порошенко икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиши белгиланган.

Аввалроқ Япония ташқи ишлар вазирлигида маълум қилингандек, Порошенконинг Японияга сафари 7 апрелгача давом этади. Шу кунлар давомида Порошенко Япония бош вазири билан муҳокама ўтказиши ҳамда рафиқаси билан Киото шаҳрига сафар уюштириши белгиланган.

Аввалроқ Япония Вазирлар маҳкамаси бош котиби Есихидэ Суга маълум қилганидек, Абе G7 раиси сифатида ҳукуматининг Украинадаги вазиятни тинчлик билан ҳал қилиш ва Киевга ички ислоҳотларда ёрдам беришни қўллаб-қувватлашдаги қатъийятлигини кўрсатмоқчи.

G7 саммити Япониянинг Исэ-Сима шаҳрида 26-27 майларда бўлиб ўтади. Саммитда Япония, Буюк Британия, Канада, Франция, Германия, Италия ва АҚШ иштирок этади. Ўтган июнь бошида Абэ Германияга G7 саммитига кетаётганда Киевга кириб ўтган. Шу тариқа Порошенконинг Японияга сафари жавоб ташрифи бўлади.

Украина ўз иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун хориждан молиявий кўмак қидиришга мажбур бўлмоқда. Украина молия вазирлиги март охирида Киев макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш учун Токиодан узоқ муддатли 331 млн долларлик имтиёзли кредит олганини маълум қилди. Бу маблағлар макроиқтисодий ислоҳотлар ва ижтимоий харажатларга йўналтирилади. Шунингдек, Япония Украинага соғлиқни сақлаш ва тиббиёт соҳаларидаги 5 та лойиҳани амалга ошириш учун 335 минг долларлик беғараз молиявий кўмак тақдим қилди.

2014 йилдан бери Япония Украинага ислоҳотларни барқарорлаштириш ва рағбатлантириш учун 1,85 млрд долларлик кредит тақдим қилган.

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 2411 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
Фоторепортаж: Сурхондарёдаги чорак асрдан буён таъмирталаб йўл ҳақида
19:54 / 20.07.2017 35009 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 44067 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 82491 Жамият
Дайжест: Туркиядаги зилзилалар, президентнинг навбатдаги сафари, қурол тўғрисидаги қонун муҳокамаси ва куннинг бошқа хабарлари
21:27 68 Жаҳон
Шимолий Кореяда 21 асрдаги энг катта қурғоқчилик, очлик таҳдиди пайдо бўлди
21:10 1192 Жаҳон
Эрдўған ГФР ҳукуматининг "қора рўйхат" ҳақидаги баёнотини инкор этди
21:00 327 Жаҳон
Гулистон тумани Ёшлар иттифоқи раиси сайланди
Тошкент вилояти маъмурий маркази хорижлик архитекторлар томонидан қурилади
Кўпроқ янгиликлар