5-6 апрель кунларида ЕЧЛнинг чорак финалидаги 2та учрашув ўтказилади.

5 апрель куни, Тошкент вақти билан соат 23:45да "Камп Ноу" стадионида "Барселона" ва "Атлетико" жамоалари ўртасидаги баҳсга старт берилади.

6 апрель куни Тошкент вақти билан соат 23:45да эса "ПСЖ" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги чорак финал баҳси бошланади.

Бу икки ўйин UzReport TV телеканали томонидан тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Эслатиб ўтамиз, 1 декабрь куни UzReport TV телеканали Ямал 401 сунъий йўлдоши орқали эфирга чиқишни бошлади. Ўзбекистоннинг исталган нуқтасидаги киши сунъий йўлдош антеннасига эга бўлган ҳолда бу телеканални кузатиши мумкин бўлади.