Хитойнинг барча соҳаларидаги ташкилотлар учун даромад солиғининг ўрнини босиши кўзда тутилган қўшимча қиймат солиғини жорий этиш корхоналар юкини 500 миллиард юань (76,9 миллиард доллар)га камайтиришга ёрдам беради. Бу ҳақда Хитой бош вазири Ли Кэцян маълум қилган.

Март ойи бошларида молия вазири Лоу Цзивэй Хитой ҳукумати 2016 йил 1 майга бориб Хитойнинг барча соҳаларидаги корхоналардан ундириладиган даромад солиғи қўшимча қиймат солиғига ўзгартирилишини эълон қилган эди.

"Унинг 2016 йил учун мўлжалланган баёнотида кейинчалик қурилиш, кўчмас мулк, молиявий хизматлар каби соҳаларда ҳам ҚҚС жорий этилиши ҳақида гапирилган", деб хабар беради РИА Новости.

"Даромад солиғидан ҚҚСга ўтиш ислоҳоти – фаол молиявий сиёсат самарадорлигини кафолатловчи муҳим қадам. Хусусан, бу жараён орқали 2016 йилда таркибий ўзгаришлар, айниқса, таклиф соҳасини ислоҳ қилишни тарғиб қилиш ҳам мақсад қилинган", - деб фикр билдирди Ли Кэцян China Daily газетасига берган интервьюсида.

Хитой ҳукумати таклиф этаётган маҳсулоти бозордаги талабдан сезиларли даражада зиёд бўлган керагидан ортиқ кучланишли саноат тармоқларида таклиф соҳаси ислоҳоти (supply side reform) деб аталмиш ўзгаришлар амалга оширилиши тўғрисида маълум қилган.

Экспертларнинг фикрига кўра, мазкур сиёсат аллақачон нархларнинг пасайига олиб келди. Бироқ нархларнинг пасайиши бир томондан инфляцияни паст кўрсаткичда сақлашга имкон берса, иккинчи томондан корхоналарни банкротликка ва иш ўринларининг қисқаришига олиб келади.