Англиянинг «Челси» клуби ҳужумчиси Диего Коста фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин.

The Sunday Times нашри берган хабарга кўра, Хитой клубларидан бири келиб чиқиши бразил бўлган футболчи трансфери учун «Челси»га 90 млн евро тўлашга тайёрлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Диего Коста мавсум якунига етгач, «Челси»ни тарк этиш истаги борлигини билдириб ўтган.