Хитой савдо вазири мамлакатга Шимолий Кореядан олтин ва бошқа нодир рангли металларни олиб кириш ҳамда КХДРга ракеталар учун ёқилғи сифатида қўллаш мумкин бўлган нефть ва бошқа ёнилғи маҳсулотлари экспортини тақиқлади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар қилган.

БМТнинг Пхеньянга нисбатан қўллаган янги жазо чораларига мувофиқ, Пекин маъмурияти шундай қарор қабул қилган. Шимолий Корея январь-февраль ойларида, ўзининг ядро ва ракета дастурлари доирасида бир нечта синовларни ўтказгач, халқаро ҳамжамият унга нисбатан санкцияларини кенгайтирган эди.

Қайд этилишича, тоғ-кон саноати, Шимолий Корея иқтисодиётнинг асосларидан бири ҳисобланади.

Бундан аввал, расмий Пхеньян ядро ва ракета синовларини давом эттиришини маълум қилган эди.