Хитойда интернетдан офшор можароларини излаш тақиқланди

Жаҳон 05 Апрель 2016 410

Хитойнинг энг йирик интернет-қидирув портали Baidu “panama papers” (“панама ҳужжатлари”) қидирувига жавоб бермаяпти, деб ёзади Bloomberg.

Бундай изланишга “қидирув натижалари қонун ва норматив акт меъёрларига мос эмас. Бошқа қидирув жумласини киритишга ҳаракат қилинг” жумласи тақдим этилмоқда.

Нашриётга кўра, офшор регистратори тўғрисидаги суриштирув-тергов ишлари материалларида 100 нафардан ортиқ юқори лавозимдаги мансабдорлар, уларнинг оила аъзолари тилга олинган. Улар орасида Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпиннинг божаси ҳам бор. Манба бўйича у Британия Виржиния оролларидаги иккита компаниянинг акционери бўлган.

Шунинг учун Хитойда интернет қидирув порталлари орқали шу мазмундаги излашлар чеклаб қўйилди. Маҳаллий Global Times нашри суриштирув-тергов иши тўғрисидаги қайдни фақат инглиз тилида чоп этди.

Кўпроқ янгиликлар