2021 йилга келиб, Ўзбекистонда табиий газни автоматик ҳисоблаш тизими ишга тушади

Ўзбекистон 06 Апрель 2016 1195

Ўзбекистонда 2016-2020 йиллар мобайнида табиий газни автоматик ҳисоблаш тизими тўлиқ ишга туширилади. Бу ҳақда "Ўзтрансгаз" АЖнинг лойиҳа бўйича раҳбари Шаҳноза Исломова Sputnik мухбирига маълум қилган.

Шу мақсадда, келаси 4 йил мобайнида, умумий қиймати 800 миллион долларлик 3,5 миллионта газҳисоблагичлар ўрнатилади.

Мазкур тизим таркибига газҳисоблагич ускунаси, маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва жўнатиш тизими, алоқа кабеллари ҳамда зарурий телекоммуникация қурилмалари киради. 800 миллион доллар қийматидаги лойиҳанинг 200 миллион доллари хорижий кредитлар ва қолган қисми маҳаллий заҳиралар ҳисобига молиялаштирилади.

2015 йил май ойида "Ўзбекнефтгаз" компанияси Тошкент ва Тошкент вилоятида табиий газни автоматик ҳисоблаш тизимини барпо этиш бўйича танлов эълон қилганди. Унга кўра, паст босимли газ тармоқларида масофадан ҳисоблашни йўлга қўйиш учун 1,04 миллион дона ҳисоблагични ўрнатиш режаалаштирилган. Лойиҳа 2 йил мобайнида амалга оширилади. Унинг қиймати 217, 3 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Тендер якунлари 2016 йил баҳор мавсумида эълон қилинади.

Компания маълумотларига кўра, бугунги кунда, мамлакатдаги табиий газ истеъмолчиларининг 60 фоизга яқинига ҳисоблагичлар ўрнатилган бўлса-да, маълумотларни жамлаш ва бошқариш бўйича замонавий тизимнинг мавжуд эмаслиги, газ истеъмолини назорат қилишда камчиликларга йўл қўйилишига олиб келмоқда.

Охирги йилларда мамлакатда газ истеъмоли 1,3 мартага ортиб, йилига қазиб олинадиган 60 млрд куб метрга яқин газдан тахминан 45 млрд куб метри маҳаллий мижозларга етказиб берилади. Расмий маълумотларга кўра, 2013 йилда магистрал газ қувурларида йўқотилган газ миқдори 2,1 фоизни ташкил этган. Газ тақсимлаш тармоқларида бу рақам 2,4 фоиздан иборат бўлган. Нодавлат экспертларнинг фикрича, табиий газдан фойдаланиш чоғида 25 фоизи йўқотилади.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 15291 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 84996 Ўзбекистон
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 22234 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 39212 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 107298 Жамият
58 мисрлик полицияга ҳужум қилганлик учун умрбод қамоқ жазосига тортилди
23:25 92 Жаҳон
Wikileaks МРБнинг кибержосуслик воситалари ҳақидаги махфий ҳужжатларни чоп этди
23:21 237 Жаҳон
Facebook капиталлашуви биринчи марта 500 млрд доллардан ошди
Дайжест: Ўзбек самолётининг Нью-Йоркка илк парвози, Гейтснинг «қулаши», ДТМнинг инкори ва куннинг бошқа хабарлари
22:40 1947 Жаҳон
Оқ уй: 150 йил аввал маълумотлар сизиб чиқиши айбдорлари осилган бўларди
22:31 942 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар