«Бэтмен Суперменга қарши: Адолат тонгида» фильми прокатга чиқарилганидан буён ишлаб топган маблағи миқдори 700 млн долларга яқинни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Collider нашри Warner Bros кинокомпаниясига асосланиб хабар тарқатди.

Бюджети 200 миллион доллар баҳоланган фильм премьераси АҚШда шу йилнинг 24 мартида бўлиб ўтганди.

4 апрель куни ушбу режиссёр Зак Снайдернинг ушбу кинокартинаси дунё кинопрокатида яна 14,3 млн доллар ишлаб топди. Бу орқали, ўтган вақт ичида ишлаб топилган маблағ миқдори 698 млн долларга етди (263,7 млн доллар АҚШда, 434 млн доллар дунёнинг бошқа мамлакатларида).

Эндиликда бу фильм 668 млн долларлик натижага эга бўлган «Темир одам» фильмини ортда қолдирди.

Бу картина 1 млрд долларлик довондан ошиши ва «Қора рицарь» ва «Қора рицарь: Афсонанинг тирилиши» фильмлари натижаларини такрорлаши кутилмоқда.