Bloomberg: Фармацевтик гигантларнинг бирлашиши Обама туфайли бекор бўлди

Жаҳон 06 Апрель 2016 297

Pfizer ва Allergan ўртасидаги йирик бирашув ва фармацевтика соҳасини қамраб олиш битими АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти солиқ тўлашдан бош тортишга кескин чоралар кўрилишини эълон қилгани муносабати билан бекор қилинди. Бу ҳақида Bloomberg бирлашув музокарасига яқин манбага асосланиб хабар берди.

АҚШ ҳукумати компаниянинг юрисдикциясини ўзгартириб, фаолияти ва банк ҳисобларини АҚШда қолдираётган солиқ тўлашдан бош тортаётган компаниялар билан курашиш мақсадида зарур чораларни кучайтирганини эълон қилди. Бирлашув эвазига Pfizer солиқ тўлашни камайтиришга эришиши мумкин эди, чунки Allergan АҚШда эмас, Ирландияда қайд қилинган. Бироқ энди бундай келишувдан Pfizer учун ҳеч қандай наф йўқ. Зеро, бошқа юрисдикцияли компания билан бирлашганда солиқ ҳажми кутилганидан юқори бўлиши муқаррар.

Икки фармацевтик гигантнинг битими 150-160 миллиард долларга баҳоланаётган эди.

Энди Pfizer компанияси Allergan’га келишувни тўхтатгани учун 400 миллион доллар ҳажмида жарима тўлаши керак бўлади.

Кўпроқ янгиликлар