«Атлетико» жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛ чорак финалидаги «Барселона»га қарши 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган биринчи ўйин натижасидан норозилигини билдириб ўтди.

«Мен ўйинни бошқарган Роберто Фернандеснинг ҳакамлиги ҳақида ҳеч сўз айтмайман. Айтишим мумкинки, футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди. Биринчи таймда биз 30 дақиқа давомида тўлиқ устунлик кўрсатдик.

Мен осон бўлмаган рақибга қарши сафарда қайд этилган натижадан розиман. Жавоб ўйинини кутаман, умид қиламанки, бу ўйинда мухлислар бизни фаол равишда қўллаб-қувватлашади.

Мен Торресдан хафа эмасман. Шубҳа йўқки, мен ҳозир ўзим истаган барча гапларимни айта олмайман. Ўйин ва ҳакамлик ҳақида ўйлаб гапиришга мажбурман.

Суарес билан можаролар иккитадан кўп бўлган. Аммо майли, иккита бўла қолсин. Бу борада ҳам ўйлаган гапларимни билдира олмайман.

Шунга қарамасдан, биз кейинги босқичга ўтиш учун барча ишни қиламиз», – дейди Симеоне.