Ўзбекистонда электрон тарзда тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтганлар сони 50 000 дан ошди.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтиш тизими жорий этилгандан бери фуқаролар томонидан юборилган аризалар сони 50 000 дан ошди. Шу кунгача аризаси қаноатлантирилган, яъни тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлари сони 48 700 дан ошиқ аризани ташкил этмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 ноябридаги “Тадбиркорлик субъектларини Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сонли Қарорига асосан 2014 йилнинг 1 январидан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да электрон тарзда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатдан ўтказиш хизмати ишга туширилган. Қарорга мувофиқ, ушбу хизмат мониторингини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва бошқа масъул вазирлик, ташкилотлар масъул этиб белгиланган.