Автомобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Ford концерни Мексикада камхаржли автомобиллар ишлаб чиқарувчи завод қуриш учун 1,6 млрд доллар миқдорида маблағ ажаратади. Бу ҳақда ТАСС компания берган маълумотга таяниб хабар тарқатди.

Завод Мексиканинг Сан-Луис-Потоси штати ҳудудида барпо этилади. 2020 йилга келиб корхонада 2,8 мингта янги иш ўринлари яратилади.

Ford мазкур филиалида айнан қайси моделдаги автомобиллар ишлаб чиқариши кейинроқ маълум бўлади. Ҳозирча автомобиллар йиғилиши 2018 йилга келиб бошланиши кутилмоқда.