Франция Молия вазирлиги АҚШнинг Apple компаниясидан 48,5 млн евро ундирмоқчи. Бу ҳақда BFM TV хабар берган.

Франция Молия вазирлиги Apple компаниясининг мобил операторларга қўйган бир қатор талабларини ноқонуний деб билмоқда. Хабарда қайд этилишича, рақобат, истеъмолчилар ва солиқ бузилишлари бўйича бошқарма (DGCCRF) номидан компанияга нисбатан 1 йил олдин ариза топширилган.

Манбанинг маълумотига кўра, Apple смартфонлар бозоридаги устунлигини суиистеъмол қилиб, уларга мустақил сиёсат юритишга имкон бермаган.

Молия вазирлиги Apple ва мобил операторлар ўртасидаги келишувнинг 10дан ортиқ бандларини бекор қилишни ҳамда америкаликлар корпорациясига 8 млн евро миқдорида жарима қўллашни талаб қилган. Шунингдек, вазирлик Франциядаги SFR (14 млн евро), Orange (11,6 млн евро), Free (8,2 млн евро) ва Bouygues Telecom (6,7 млн евро) компанияларига жарима тайинлашни сўраган.

Бундан олдинроқ, Еврокомиссия Apple компаниясини 8 млрд доллар миқдоридаги жаримага тортиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.