Ислом Каримов академик Абдулаҳад Муҳаммаджонов вафоти билан таъзия билдирди

Жамият 06 Апрель 2016 2001

Тарих ва археология фанлари соҳасидаги йирик олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Абдулаҳад Муҳаммаджонов 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

А.Муҳаммаджонов 1931 йилда Тошкент шаҳрида туғилди. 1951 йили Ўрта Осиё давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) тугатиб, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти (ҳозирги Шарқ қўлёзмалари маркази) аспирантурасида таҳсил олди. 1955 йилда номзодлик, 1977 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1989 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг аъзоси этиб сайланди.

Заҳматкаш олим ўзининг 60 йилдан ортиқ илмий-педагогик фаолияти давомида Фанлар академиясининг Археология, Тарих институтлари директори, Фанлар академияси вице-президенти, Ўзбекистон Миллий университети профессори каби лавозимларда самарали меҳнат қилди, тарих ва археология фанларининг долзарб назарий ва амалий масалаларини тадқиқ этиш, юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ишига муносиб ҳисса қўшди.

А.Муҳаммаджоновнинг ўзбек халқининг қадимий тарихи, бой маданиятини, Ўзбекистонда шаклланган суғорма деҳқончилик анъаналарини археологик жиҳатдан ўрганишга бағишланган кўплаб китоб ва монографиялари, мақола ва рисолалари илмий жамоатчиликка яхши маълум.

И.Каримов, Н.Йўлдошев, Н.Исмоилов, Ш.Мирзиёев, Ш.Солиҳов, Э.Ртвеладзе

Кун янгиликлари
Тадбиркорларни муваффақиятга элтувчи ноёб бизнес-форум ўтказилади
09:45 6325 Жамият
Study Tokyo – Японияда ўқиш ва ишлашни истаганлар учун ишончли ҳамкор
10:55 / 19.07.2017 16276 Lifestyle
Фермер ва тадбиркорлар диққатига! Travel Today билан АҚШнинг энг йирик агро кўргазмасида иштирок этинг
09:52 / 19.07.2017 13078 Жамият
Илҳом Алиев озарбойжонлик 133 нафар журналистга квартира совға қилди
23:23 26 Жаҳон
Google Халқаро космик станция бўйлаб виртуал саёҳат ташкил этди
Россияда 3-қаватдан тушиб кетган 2 яшар ўзбекистонлик комада
23:07 764 Жамият
Президентнинг Давлат маслаҳатчиси қашқадарёлик уюшмаган ёшлар муаммоси билан қизиқди
Жиззахда Сайёра Рашидова отасининг бюстини очиб берди
22:58 1437 Жамият
Россияда яшовчи ўзбекистонлик хотинини уриб ўлдирди
22:54 1959 Жамият
Путин: РФ миграция кодексини тузиш масаласини кўриб чиқиш мумкин
22:50 660 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар