Керри: АҚШ Асаднинг музокараларни ҳаққоний олиб бора олишини амалда синаб кўрмоқчи

Жаҳон 06 Апрель 2016 433

АҚШ давлат котиби Жон Керри Bloomberg янгиликлар агентлигига сешанба куни берган интервьюсида Сурия президенти Башар Асад адолатли музокара олиб бора олишга қодирлигини амалда синаб кўриш кераклиги ва бу хусусан ҳукуматни топшириш масаласига тегишли эканлигини маълум қилди.

"Ҳозир энг асосийси Асаднинг ҳаққоний музокара олиб бора олиш ёки олмаслигида. Биз буни амалда синаб кўришимиз лозим", - деди у.

"Ўйлашимча, Эрон, Россия ва бошқа давлатлар тан олишлари керак: тинчлик истайсизми - Асад ҳукуматни топшириши керак. Бунинг қандай содир бўлиши Женевадаги музокараларда ҳал қилинади", деб қўшимча қилади бош котиб.

У яна бир бор АҚШнинг бу борадаги позициясини баён қилди.

"Ҳукумат Суриянинг қизиқишларини ҳимоя қилувчи, мамлакатдаги ишларни доимий назорат қилувчи ҳамда янги конституция ва сайловлар ўтказишга қодир юқори бошқарув органига ўтиши лозим", - деб таъкидлади Керри.

Кўпроқ янгиликлар