Гувоҳлар Лондондаги Темза дарёсида номаълум жонзотнинг сузиб юрганини видеога олишди. Видео Лондоннинг Гринвич туманида тасвирга олинган. 

Интернетда музокараларга сабаб бўлган видеода катта ўлчамдаги номаълум бир жонзот сув юзасига бир неча сонияга чиқиб, кейин яна ғойиб бўлганини кўриш мумкин.

Фойдаланувчилар бу номаълум жонзотни Шотландиядаги Лохнесс кўлидаги машҳур маҳлуққа қиёслашди. Бу ҳолатнинг кун сайин янги тахминлари пайдо бўлмоқда. Видео юз минглаб намойишлар йиғишга муваффақ бўлди. Бу орада мутахассислар бу ҳолатга ҳали изоҳ беришмади.