Малайзияда 2 легионер футболчини машғулот вақтида чақмоқ урди

Спорт 06 Апрель 2016 389

Малайзия ички чемпионатининг иккинчи дивизиони вакили «Мелака Юнайтед» жамоасининг машғулотлари чақмоқ туфайли тўхтатилди.

Рейтер агентлиги хабарига кўра, машғулот вақтида жамоа легионерлари дарвозабон Стефан Петровски ва ҳимоячи Муҳд Афик Азуан чақмоққа дучор бўлган.

Айни вақтда Петровски интенсив терапия бўлимида қолмоқда. Унинг нафас олиши учун махсус қурилма ўрнатилган. Иккинчи жабрланувчи Азуаннинг ҳолати эса нисбатан барқарор экани айтилмоқад.

Қайд этилишича, воқеа юз берган вақтда майдонда жамоанинг яна 29 нафар аъзоси бўлган ва уларга шикаст етмаган.

Кўпроқ янгиликлар