Манхэттенда Starbucks’нинг дунёдаги энг катта қаҳвахонаси очилади

Жаҳон 06 Апрель 2016 422

Starbucks Corp. компанияси Нью-Йоркдаги Челси туманида (Манхэттен) дунёдаги энг катта қаҳвахонасини очади, деб ёзмоқда The Wall Street Journal нашри.

Маълум қилинишича, қаҳвахона асосан ўзига тўқ мижозларга мўлжалланади ҳамда 61-кўча ва 9-авеню кесишмасидаги бинода жойлашади.

Қаҳвахона 2018 йилда очилиши керак. Компания эгалари "қаҳва театр каби" деб таърифлаётган қаҳвахона интерьерини Seattle roastery компанияси яратмоқда.

Моҳиятан, қаҳвахона ўзига хос супермаркет бўлади. Унда мижозлар учун очиқ бўлган қаҳвани қовуриш цехи жойлашади, бу ерда мижозлар барист (қаҳва тайёрлаш бўйича мутахассис, қаҳва тайёрловчи) билан суҳбатлашиб, қаҳва донларини олиш ва уни қовуришнинг турли усулларини билиб олишлари мумкин бўлади.

Айни вақтда Нью-Йоркда Starbucks’нинг 94 та қаҳвахонаси мавжуд. Тармоқнинг мегаполисда шундай қаҳвахонани очиш қарори унинг рақобатчилар билан курашдаги навбатдаги қадами ҳисобланади.

Кун янгиликлари
“Tashkent study”да имтиҳондан муваффақиятли ўтиш сирларини ўрганинг
10:36 1099 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 14324 Жамият
Сиз сўнгги марта қачон тиббий текширувдан ўтдингиз?
11:11 / 24.07.2017 18664 Жамият
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 90197 Жамият
Дунёнинг энг ғаройиб майнинг-фермалари суратларда
11:30 1011 Lifestyle
ProCab тақдимоти: ҳам фойдали маълумотлар, ҳам ёқимли совғалар улашилган анжуман
11:13 340 Жамият
БМТ бош котиби Форс кўрфази давлатларига баёнот билан чиқди
11:02 804 Жаҳон
Тест синовларига келмаган кузатувчилар билан асосий иш жойидаги меҳнат шартномаси бекор қилинади
10:44 3161 Жамият
1 август куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:30дан иш бошлайди 
10:26 2646 Жамият
ДТМ томонидан абитуриентларга махсус рухсатномалар 29 июлдан бошлаб берилади
Кўпроқ янгиликлар