Мануэль Пеллегрини: «Сити» Парижга нолли дуранг учун келмади»

Спорт 06 Апрель 2016 373

«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Мануэль Пеллегрини ЕЧЛ чорак финалида «ПСЖ»га қарши кечадиган учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйингача 1 кун қолганида Ҳарт муаммосиз машғулот ўтай бошлади. Синовлар унинг ўйинга тайёрлигини кўрсатди. Яя Туренинг тиззасидаги жароҳат эса тузалмади, у эртага майдонга туша олмайди.

Икки жамоанинг ҳам кейинги босқичга чиқиш учун имкониятлари бир хил даражада. Бу биз учун, жамоа, мухлислар ва футболчилар учун ўта муҳим ўйин. Ўтган йили биз ўта кучли бўлган рақибга, «Барселона»га тўқнаш келгандик. Бу сафар гуруҳда биринчи ўринни эгалладик ва нимчорак финалда нисбатан осон рақиб билан чорак финалга ўтдик.

«Сити» Парижга нолли дуранг учун келмади не за нулевой ничьей. Биз ғалаба учун курашамиз», – дейди Пеллегрини.

«ПСЖ» – «Манчестер Сити» ўйини бугун, Тошкент вақти билан соат 23.45да бошланади.

Кўпроқ янгиликлар