Техаслик сенатор Тед Круз сешанба куни Американинг Висконсин штатидаги бирламчи сайлов (праймериз)да ғалабага эришди. Бу ҳақида CNN, Fox News, MSNBC телекомпониялари, шунингдек АР агентлиги хабар берди.

Бу баҳолар ҳудуддаги илк ҳисоб-китоблар ва сўров натижаларига асосланган.

Бюллетенларни олдиндан ўрганиб чиқиш чоғида уларнинг 7 фоизи ҳам буни тасдиқлади.

Уларга кўра, Крузга 48,5 фоиз сайловчилар овоз беришган, республикачилар етакчиси ҳисобланган миллиардер Дональд Трампга эса - 35,7 фоиз, Оҳайо штати губернатори Жон Кейсикка - 13,3 фоиз.

Круз унинг ғалабаси республикачиларнинг президент пойгасида кескин бурилиш бўлди деб ҳисоблайди, бу Трампнинг машҳурлик даври ўтаётганлигидан дарак беради. Бу ҳақида у сешанба куни Милуоки (Висконсин штати) шаҳрида ўз тарафдорлари билан учрашганида маълум қилди.

"Сиёсий кучларнинг тақсимланиши мамлакатда икки ҳафта олдин ўзгаришни бошлаганди, - дея изоҳ берди у. - Юта штатида биз 69 фоиз овозга эга бўлдик ва барча делегатлар бизни қўллаб-қувватлади".

Праймериз натижаларига кўра Висконсинда республикачиларнинг миллий съездида 42 нафар делегат кимни қўллаб-қувватлаши аён бўлади. Шу ерда 8 ноябрь куни АҚШ президентлигига партиянинг расмий номзодини эълон қилишади.

The New York Times газетасининг ҳисобига кўра, Трампни партия миллий съездидан 737 нафар делегат қўллаб-қувватлашга тайёр, Крузда - 475 овоз, Оҳайо штати губернатори Жон Кейсикда - 143.

ОАВ, сиёсат ва ижтимоий фикрларни ўрганиш билан шуғулланувчи Шоренштейн Маркази раҳбари, Ҳарвард университети профессори Марвин Калб Висконсиндаги сайловлардан олдин ТАСС агентлигига Висконсин штатида миллиардернинг ғалабага имконияти камлигини айтиб ўтган.

"Трамп умуман олганда олдинда бормоқда, аммо сўровлар натижаси унга бўлган қизиқишнинг сўнганини кўрсатмоқда. У эҳтимол Висконсинида мағлуб бўлар, бироқ Нью-Йоркда ғалаба қозонади ва бу унинг позицияларини тиклайди", - деди эксперт.

Республикачилар партиясининг съезди 18-21 июль кунлари Оҳайо штатидаги Кливленд шаҳрида бўлиб ўтади.