АҚШ террорчилик гуруҳи бўлмиш ИШИДнинг Сурия шимоли Мосул ва Раққада фаолият юритишига ортиқ жим қараб тура олмайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама маълум қилди.

"Биз уларни барча ерда яксон этишимиз зарур ва биз уларни, албатта, мағлуб этамиз”, — деди у. Давлат раҳбарининг алоҳида таъкидлашича, “бу иш унинг асосий вазифаларидан биридир”.

Шу билан бирга, Обаманинг айтишига қараганда янги терактларни амалга ошириш учун ИШИДда имкониятлар сақланиб қолган. "Биз Туркиядан тортиб, Бельгиягача бўлган воқеаларни кузатар экнамиз, ИШИД жиддий терактларни амалга ошириши мумкин. Бу террорчилик ташкилотини йўқ қилиш менинг асосий вазифаларимдан биридир. Ва биз улар Раққа ва Мосул шаҳарларини назорат қилишларига ортиқ тоқат қила олмаймиз", — деди президент.

Унинг қайд этишича, “бу анчайин қийин кураш бўлади”. "Аммо мен шунга аминманки, ИШИД, албатта, яксон этилади”, — деб ўтган у.