6 апрель куни Осиё чемпионлар лигасининг "А" гуруҳида 4 тур учрашувлари ўтказилди. Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси ўз майдонида Эроннинг "Сепаҳон" жамоасини қабул қилди.

Учрашувнинг 54 дақиқасида Сервер Жепаровнинг пасидан сўнг Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобни очди. Бу гол ўйин якунигача ягоналигини сақлаб қолди.

Жамоаларнинг ОЧЛ 3-туридаги ўзаро учрашувида “Локомотив” сафарда Марат Бикмаев ҳамда Сардор Мирзаевнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, муҳим уч очкони қўлга киритган ва жамғарган очколари сонини 5тага етказиб олганди. Эндиликда очколари сонини 8тага етказиб олган "темирйўлчилар" кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилишди. 4 тур арафасида 6 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб турган "Ан-Наср" ҳали ўз ўйинини ўтказмади.

"Локомотив" - "Сепаҳон" 1:0
Гол: Темурхўжа Абдухолиқов 54.
"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 8.Сервер Жепаров, 10.Марат Бикмаев (Жасур Ҳасанов 66), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 17.Салим Мустафоев, 18.Тимур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов (Қувондик Рўзиев 86), 33.Олег Зотеев (Икром Алибоев 75), 37.Шерзод Файзиев
“Сепаҳон”: 1.Раҳмон Аҳмадий, 7.Али Каримий, 8.Расул Навидкия (Амин Манчеҳрий 71), 10.Абдуллоҳ Карамий, 17.Синиша Ибричич (Муҳаммадризо Халатборий 59), 18.Фозил Мусаев (Милод Сарлак 65), 20.Леандро Падовани, 21.Воря Ғафурий, 29.Лусиано Перейра Шимба, 33.Сайид Ғайдифор, 37.Ҳусаин Фозилий.
Огоҳлантиришлар: Кахи Махарадзе 16, Сайид Ғайдифар 24.
Четлатиш: Сайид Ғайдифар (90+1)