Ўзбекистон ва Хитой ўртасида Ипак йўлининг замонавий кўриниши барпо этилади

Жаҳон 06 Апрель 2016 640

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 2016 йил охиригача янги битим имзоланади.

“Ипак йўли иқтисодий камари” қурилиши ташаббуси доирасида икки мамлакат аро автомобиль алоқалар тўғрисидаги ушбу битим ҳақида Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги раҳбари Воҳид Исмоилов маълумот берди. “Бу ҳақда “Sputnik Узбекистан” нашри хабар бермоқда”.

В. Исмоиловнинг маълум қилишича, амалдаги ҳукуматлараро битим 1993 йил декабрь ойида тузилган ва ва бугунга келиб маълум ўзгаришлар киритишни талаб этади.

2013 йилнинг сентябрь ойида Бишкекда Хитой Халқ Республикаси раҳбарияти қадим замонларда Марказий Осиё орқали Шарқ ва Ғарб мамлакатларини боғлаган Буюк ипак йўли қўшма иқтисодий зонаси ташаббусини билдирган эди.

Лойиҳанинг мақсади имтиёзли шарт-шароитларда Шарқдан Ғарбга тўғридан тўғри маҳсулот етказиш учун савдо йўлагини ташкил этиш. Хитой томонидан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида 40 миллиард доллар миқдоридаги жамғарма ташкил этилди.

Ушбу маблағ темир йўллар, автотрассалар, саноат парклари ҳамда энергетика лойиҳалари йўлида сарф этилади.

Кўпроқ янгиликлар