Покистонда терактга тайёргарлик кўрган афғон разведкаси ходими ушланди

Жаҳон 06 Апрель 2016 382

Покистон махсус хизматлари ходимлари томонидан Афғонистон разведкаси ходими қўлга олинди. Махсус операция Белужистон провинциясининг Чаман туманида олиб борилган. Бу ҳақда мамлакат чегара хизмати хабар бермоқда.

Қўлга тушган афғон вакилининг сўроқ қилиш ишлари бошлаб юборилган. Покистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотига кўра, қуроллар ва ўқ-дориларнинг яширин жойи аниқланган.

“Афғон разведкаси ходими Покистон ҳудудида теракт уюштиришга ҳам тайёргарлик кўрган”, — дейилади чегара хизмати берган маълумотда.

Кўпроқ янгиликлар