Татьяна Савельева Қозоғистон молия вазирининг янги ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирликнинг твиттердаги саҳифаси орқали хабар берилган.

Хабарда қўшимча қилинишича, Савельева бунгача вазирлик таркибидаги бюджетни режалаштириш департаментида ишлаган.

1 февраль куни Қозоғистон Молия вазирлигида вазир ўринбосари Лена Кармазина ўз лавозимидан озод этилганди.